Коронавирус инфекцияси ҳақида муҳим кашфиёт қилишга яқин турган Питтсбург университети тадқиқотчиси Бин Лю ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда CNN нашри.

Манба маълумотига кўра, АҚШ полицияси профессорнинг ўлими юзасида тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Терговчилар Люни таниши отгани ва қотилликдан кейин уйдан чиқиб, машинасига ўтириб ўз жонига суиқасд қилган деб ҳисобламоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари профессорнинг хитойлик бўлгани учун отиб ўлдирилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатдан йироқлигини билдирган. Аммо Лю  2 май куни ўз уйидан ўлик ҳолда топилган ва унинг бўйин қисми, боши, танаси ва қўл-оёқларида ўқотар қуролдан яраланиш аломатлари бўлган.

Профессорнинг университет кафедрасидаги ҳамкасблари, Люнинг SARS-CoV-2 ҳужайра организмлари ва улар чақирадиган ўзгаришларнинг принциплари ҳақида кашфиёт қилиш арафасида бўлганини таъкидлашган

Facebook Comments