Хабарингиз бор Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фавқулодда вазият сабаб келиб чиққан тошқин қўшни Қозоғистон ҳудудларига ҳам кириб борган эди.

Айни пайтга келиб ушбу мамлакатнинг Туркистон вилоятидаги сув босган қишлоқларда унинг сатҳи пасая бошлади. Сув мамлакат жанубига қараб чекинаётгани аниқланган.

Масалан, Мақтарал туманида сув сатҳи ўртача 6,2 см.га пасайди, деди Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Калмаканов.

Айни пайтга келиб эвакуация қилинган аҳоли аста-секин уйларига қайтишяпти.

Facebook Comments