Қирғизистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор-кескин бўлиб қолаётганини маълум қилди.

Ушбу давлатда жонланиш кузатиляпти. Жумладан, йўлларда, бозорлар олдида машиналар кўпаймоқда. Шунинг учун COVID-19 тарқалиш хавфи кескин ошади.

Вазирлик вакили агар одамлар муҳофаза ва ижтимоий масофани сақлаш қоидаларига риоя этишмаса, чеклов қоидаларини қайта жорий этишга тўғри келишини маълум қилган.

Facebook Comments