Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар сони 871 тага етди, деб хабар бермоқда Республика соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев.

2020 йил 6 майда республикада COVID-19нинг 28 та янги ҳолати қайд этилди”, деган Усенбаев.

Таъкидланишича, мамлакат пойтахти Бишкекда 16 та, Жалол-ободда 6 та, Боткен вилоятида 4 та, Чуй вилоятида 2та,  ҳолат аниқланган.

Шундай қилиб, Қирғизистонда COVID-19 касаллиги сони 871 кишига етди, 12 киши вафот этди, 614 киши тузалди.

Инфекция тарқалиши муносабати билан республикада фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида, шу жумладан пойтахт Бишкекда ҳам фавқулодда ҳолат мавжуд.

Facebook Comments