Чорсу Наманганнинг энг гавжум маскани ҳисобланади хусусан бу ерда Хитой компаниясининг сармояси асосида замонавий турар-жой, меҳмонхона ва савдо мажмуаси қад ростламоқда

Наманган шаҳрининг Кўзагарлик кўчасида хитойлик инвесторлар томонидан барпо этилаётган замонавий меҳмонхона, шоппинг-мол ва кўп қаватли турар жой мажмуаси қурилишини авж паллага кирган.

Мазкур лойиҳа “Namangan Qianging Investment” МЧЖ томонидан 4 гектар майдонида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш ишлари 2019 йилда бошланган бўлиб, келгуси бу ерда замонавий меҳмонхона, шоппинг-мол ва кўп қаватли турар-жойлар барпо этилади.

Компания томонидан 2019 йилда 2 млн. АҚШ доллари, 2020 йилнинг биринчи чорагида 1 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилган.

“Namangan Qianxing Invesment” компанияси билан 78 гектар майдонда барпо этиладиган “Namangan city” халқаро ишбилармонлик маркази, “Юксалиш” массивида 50 гектарлик ҳудудда қад кўтарадиган “Smart city” экологик тоза замонавий шаҳарча, Марғилон кўчасида 65 гектар майдонда қуриладиган замонавий турар-жойлар, меҳмонхона ва савдо маркази мажмуаси лойиҳаларида компания иштирокини кўзда тутган ҳамкорлик келишувлари имзоланган.

Facebook Comments