“Ювентус” футболчилари клуб базасида машғулотларни бошлашди.

“Юве”нинг матбуот хизматининг хабар беришича, футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди ва машғулотларга киришга рухсат этилди.

Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча Туринга қайтди. 14 кунлик карантиндан кейин у ҳам машғулотларга қўшилади.

Маълумот ўрнида, “Ювентус” А Серия турнир жадвалида “Лацио”дан бир очко олдинлаб биринчи ўринда бормоқда.

 

Facebook Comments