Бразилияда бир кун ичида коронавирусдан рекорд даражада ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Манба маълумотига кўра, ушбу мамлакатда сўнгги бир суткада коронавирусдан 60 киши вафот этиб, умумий ўлимлар сони 7938 тага етди.

Ўтган кун давомида Бразилияда 6 935 та янги ҳолатлар аниқланиб, уларнинг умумий сони эса 114 715 тага етган. Шу билан бирга, 48 221 киши соғайган.

Бразилияда коронавирус тарқалиши маркази Сан-Паулу штати ва унинг шу номдаги пойтахти бўлиб қолмоқда. Штатда коронавирусга чалинганлар 34 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 2,8 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Рио-де-Жанейро келмоқда. Бу ерда 12,5 мингта касалланиш ҳолати ва 1,1 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати қайд этилган.

Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда вазият июль ойига қадар барқарорлашишини, август ойидан бошлаб инфекциянинг суръати аста-секин пасайиб боришини таъкидлаб, сентябрда тўхташини маълум қилган эди.

Facebook Comments