БААнинг Шаржа амирлигидаги Ал-Наҳд шаҳридаги баланд қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бино ёнғин олдидан ижарачилардан озод қилинган. Бироқ ёнғин сабаби ҳозирча аниқлангани йўқ.

Ёнғинни ўчиришда бир нечта ўт ўчирувчилар иштирок этди ва ўтни ўчиришда дронлардан ҳам фойдаландилар.