Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилади. Хусусан, бунга қўшимча, махсус стикерлар бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган.

Ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилди. Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклади.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади. Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади. Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тикланади.

Айни вақтда ИИВ матбуот хизмати бу борада ҳеч қандай маълумот бермади.

Facebook Comments