Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 май Тошкент вақти билан соат 17:500 ҳолатига кўра, 15 кишига ошиб, 2204 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ 4 май Тошкент вақти билан соат 23:00 ҳолатига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони 8 кишига ошиб, 2189 нафарга етгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1454 нафари эса соғайган.

Facebook Comments