Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1500 нафардан ошди

Фарғона вилоятда коронавирус инфекциясига чалинган 47 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Соғайганларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёл. Энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли болакай.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 96 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарга етди.

Facebook Comments