9 май куни  АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилдаги «VyStar Veterans Memorial Arena» мажмуасида бўлиб ўтадиган UFC-249 мусобақаси трансляцияси ҳуқуқини UzReport TV қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти маълум қилди.

«10 май куни аралаш жанг санъати мухлислари сабрсизлик билан кутаётган, кўп сонли жангчилар иштирокидаги UFC-249 мусобақаси бўлиб ўтади.

Томошабинларнинг катта қизиқиши va мурожаатини инобатга олган ҳолда,  UzReport TV ушбу мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди. Мазкур мусобақа трансляцияси UFC TV ва Metrotelecom билан биргаликда амалга оширилади”, дейилган хабарда.

Минтақалар ўртасидаги вақт тафовути туфайли Ўзбекистонда трансляция 10 май куни эрталаб соат 05.00да  бошланади.

Кун тартибидан 12 та жанг ўрин олган. Шулардан иккитаси – Тони Фергусон va Жастин Гетжи, шунингдек Генри Сеҳудо va Доминик Круз ўртасидаги жанглар титул жанглари ҳисобланади.