Сардобадаги сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолган, бу ҳақда бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

«Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман», деган президент Мирзиёев.

Facebook Comments