Самарқандда “ВАЗ-2106” транспорт воситаси “Газ-5327” билан тўқнашиб кетди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 04 май куни соат 19:30 да Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк транспорт воситасининг ўнг ён томонига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Тўқнашув натижасида, “Газ-5327” русумли юк транспорт воситаси йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Facebook Comments