Португалиялик футболчи коронавирус пандемияси туфайли А Серия тўхтатиб қўйилгандан сўнг, март ойида Мадейра шаҳрига уйига учиб кетган эди, бугун эса у Туринга қайтиб келди.

Роналду Туринга қайтганидан кейин 14 кун изоляцияда бўлади ва шундан сўнг, жамоа билан клуб базасида машқ қилишни бошлайди.

Яқин кунларда “Юве”га бошқа легионерлардан – Гонсало Игуаин, Дуглас Коста, Алекс Сандро, Данило, Войцех Шесни, Адриен Рабио, Сами Хедира, Де Лигт ва Блез Матюди машғулотларга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, 4 майдан бошлаб Италияда бошлаб индивидуал, 18 майдан жамоавий машғулотлар давом эттиришга рухсат берилади.

Facebook Comments