Учқўрғон туманидаги “Uzbek China paper” корхонаси шундай ноодатий лойиҳа асосида кунлик эҳтиёж учун зарурий маҳсулотни   ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Туманнинг Истиқбол МФЙ ҳудудидаги бўш турган объект негизида ташкил этилган корхонада йиллик 1,5 минг тонна қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Умумий қиймати 1,8 миллиард сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳамда 1,2 миллиард сўм банк кредити йўналтирилди.

2019 йилнинг охирида ишга туширилган корхонада 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

 

Facebook Comments