Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Юлдуз Усмонованинг ИИВ ходимларини ҳақорат қилган фикрларига ўз муносабати билдирди.

“Мен ички ишлар соҳасида виждонан меҳнат қиладиган, мард, жасур, ҳалол минглаб ходимларини биламан ва уларнинг кўпчилигини ўзимнинг яқинларим қаторида кўраман.

Уларга осонмас. Бунинг нимагалигини ўзлари яхши билади. Бироқ бурч, масъулият туйғуси ҳаммасига чидашга, ўз ишини бажаришга ундайди уларни.

Куни кеча маданият соҳаси вакили Юлдуз Усмонованинг бутун ички ишлар соҳасига қилган муносабати ҳеч нарса билан оқлаб бўлмас ҳолат, деб биламан.

Албатта қонунлардаги тенглик принципидан келиб чиқиб, фуқаро сифатида уларнинг ушбу ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши шарт”, – дейди Кушербаев.

Facebook Comments