Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған карантин чораларини босқичма-босқич олиб ташлаш ва янги режани амалга ошириш муддатлари ҳақида гапирди. Нормал ҳаётга қайтиш тез бўлмайди ва 2-3 ой давом этади.

Мамлакат президенти эълон қилган янги режалар қўйдагича:

  • 10 майдан бошлаб соат 11:00 va 15:00 оралиғида 65 ёшдан ошган одамлар кўчага чиқишлари мумкин.
  • 13 майдан бошлаб соат 11:00 va 15:00 оралиғида 14 ёшгача бўлган болалар кўчага чиқишлари мумкин.
  • 15 майдан бошлаб соат 11:00 va 15:00 оралиғида 15 ёшдан 20 ёшгача бўлганлар кўчага чиқишлари мумкин.
  • Етти вилоятда шаҳарлараро қатновлар тикланади. жумладан Анталия, Айдин, Эрзурум, Ҳатай, Малатя, Мерсин va Муғладир вилоятларида кириш-чиқиш чекловлари олиб ташланади. Бошқа 24 вилоятнинг кириш va чиқиш чекловлари 15 кунга узайтирилди.
  • Тозаликка риоя қилиш, навбатга олиш тартиби билан ишлаш, ўриндиқлар сонининг ярми миқдоридаги муштарийларга хизмат кўрсатиш шарти билан сартарошхоналар, гўзаллик салонлари 11 майдан фаолиятларини бошлашлари мумкин.
  • Лицей синовлари (LGS) 20 июнда, олий ўқув юртлари имтиҳони (YKS) эса 27-28 июнь кунлари, ҳарбий талабалар учун имтиҳонлар 14 июнь куни ўтказилади.
  • Савдо марказлари 11 майдан бошлаб хизмат кўрсата бошлайди
  • Ҳарбий лойиҳалар 5 июндан бошланади.
  • Комендантлик соати бу ҳафта охирида ҳам сақланиб қолади.
  • Дорихоналар яна тиббий ниқобларни белгиланган нархларда сотишади.
  • Масжидлар ёпиқлигича қолади.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ушбу режаларга яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

“Энди ҳамма нарса ўзимизни тарбиялашимизга боғлиқ. Агар биз қоидаларга риоя қилсак нормал ҳаётга қайтиш жараёнимиз тезроқ амалга ошади va агар касалликнинг кўпайишини янада кучайтирсак, биз янада қаттиқроқ чораларни кўришга мажбур бўламиз.
83 миллионлик барча фуқароларимизнинг қўллаб-қувватлаганлари va сабр қилганлари учун миннатдорман. Келинглар, бироз кутамиз. Умид қиламизки, ҳаракатларимиз беҳуда кетмайди va албатта муваффақият қозонамиз”, деди давлат етакчиси.

Facebook Comments