Бухоро вилоятида навбатдаги 35 нафар коронавирусга чалинган бемор тўлиқ соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 20 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 15 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 16 нафари Бухородан, Самарқанд ва Қашқадарёдан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Жиззахдан 2 нафардан, Навоий, Хоразм ва Сурхондарёдан 1 нафардан.  Уларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 83 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшли бола.

Бухоро вилоятида асосан хорижий давлатлардан чартер рейслар билан олиб келинган фуқароларимиз орасида коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган 434 нафар бемордан эндиликда 367 нафари бутунлай соғайди. Айни пайтда қолган 67 нафар бемор  даволанмоқда.

Маълумот учун,  ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1440 нафарни ташкил этмоқда

Facebook Comments