Франциянинг нуфузли France Football нашри 1992 йилдан 2020 йилгача Чемпионлар лигаси тарихидаги 50 та энг яхши голлар рейтингини тузди.

2002 йилги Чемпионлар лигаси финалида Глазгодаги “Хампден Парк” стадионида «Реал» ва «Байер» ўртасидаги ўйинда (2:1) Зинедин Зиданнинг «Байер» дарвозасига йўллаган аниқ зарбали голи мусобақанинг энг чиройли голи деб топилди.

Мауро Брессаннинг 1999 йилда «Фиорентина» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинда киритилган голи иккинчи ўринни, Криштиану Роналдунинг 2018 йилги “Реал” ва «Ювентус» ўйинида киритган голи эса учинчи ўринни банд этди.

Мауро Брессаннинг голи

Криштиану Роналдунинг

Топ 50 рейтинг ва голларни бу ерда кўришингиз мумкин.

Facebook Comments