Футбол бўйича Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Францияга қарши кечган ўйинда афсонавий Зинедин Зидандан «калла зарби»ни қабул қилиб олган эди. Ушбу воқеа икки футболчи ўртасида кечган даҳанаки жангдан сўнг рўй берганди.

Ўша пайтда бу кутилмаган воқеа бутун дунёни ҳайратга солиб, унинг таъсири узоқ йиллар давомида сақланиб юрди. Ҳатто машҳур қизиқчимиз, раҳматли Ҳожибой Тожибоев ҳам ушбу «дуэль» ҳақида ҳангома айтгани ҳамон эсимизда.

Матерацци Зидан нега шундай қилишга мажбур бўлгани сирини ва ниҳоят, ошкор қилди. У бу ҳақда ўзининг Инстаграм саҳифасидаги тўғридан-тўғри эфири орқали маълум қилди.

«Биз жарима майдонида бир неча бор тўқнаш келдик. У биринчи таймда гол урди ва шундан сўнг мураббий уни кўздан қочирмай, қўриқлаб юришимни айтди. Биринчи тўқнашувдан сўнг мен ундан кечирим сўрадим, аммо у ёмон жавоб қайтарди. Учинчи тўқнашувимиздан сўнг, мени жаҳлим чиқиб кетди, у эса ўйиндан кейин менга ўз футболкасини беришини айтди. Мен эса унинг футболкасидан кўра, синглисини маъқул кўришимни билдириб, жавоб қайтардим».

Facebook Comments