Ўзбекистонда 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони яна 11 кишига кўпайиб, 2160 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфексиясини юқтириб олганлар сони 2149 нафарни ташкил этаётганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1319 нафари эса соғайган. 28 апрельдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.

Facebook Comments