Ўзбекистонда 4 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони яна 18 кишига кўпайиб, 2189 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфексиясини юқтириб олганлар сони 2181 нафарни ташкил этаётганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1405 нафари эса соғайган.

Facebook Comments