Фарғонада  карантинга олиниб, коронавирусга чалинган 8 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Айтилишича, Фарғона вилоятида 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Тузалиб чиққанларнинг 7 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 40 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 76 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 84 нафарга етди. Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1327 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments