Сурхондарёда «Ласетти» ҳайдовчиси вояга етмаган 8 ёшли боланинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-108В автомобиль йўлининг 9 км.да ҳайдовчи 1983 й.т. Д.Г. «Ласетти» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 й.т. Р.Ш. ва 2013 й.т. Ш.Х.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз”, – деб мурожаат қилмоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар сўнггида.

Facebook Comments