“Сардоба” сув омборида Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди, яна бири қидирилмоқда, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

“Шуни қайғу билан хабар қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё  вилояти ҳудудида жойлашган “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб,  ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган. Айни вақтда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Facebook Comments