Россия президенти Владимир Путин 6 май куни коронавирусга қарши кураш бўйича илгари қабул қилинган қарорларни бажариш бўйича йиғилиш ўтказади.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, ушбу учрашувда улар, шунингдек, давлат раҳбари илгари тайёргарлик кўришга буйруқ берган чеклов режимидан босқичма-босқич чиқиш бўйича тавсияларни муҳокама қиладилар.

“6 май куни президент олдин қабул қилинган қарорларни бажариш бўйича йиғилиш ўтказиши режалаштирилган, унда тавсиялар ҳам тингланади”, – дейди Кремль вакили.

Facebook Comments