ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”га ўтиш учун маошни қисқартиришга ҳам тайёр. Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Неймар “Барселона” га ўтишни тезлаштириш учун ПСЖ таклиф қилган 100 миллион евро миқдоридаги мукофот пулидан бош тортган.

Таъкидланишича, бразилиялик футболчи Каталония клубига ўтиш учун маошининг 50 фоизидан воз кечишга тайёр. Неймарнинг Париж клуби билан шартномани янгилаш нияти йўқлигини ҳисобга олсак, ПСЖ унинг  трансфер пулини камайтириши мумкин. ПСЖ билан Неймарни шартномаси 2022 йил июнида тугайди.

Аввалроқ, “Барселона” Неймар ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортса, унинг трансфери бўйича фаол иш олиб бориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Неймар Лига 1 да ПСЖ сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Facebook Comments