Халқаро рейсларнинг қарийб 90 фоизи бекор қилинган бўлсада, авиакомпаниялар ушбу ойдан бошлаб аста-секин ҳаво қатновларини тиклашга умид қилмоқдалар.

АҚШнинг кўплаб йирик авиакомпаниялари йўловчилар ҳамда кема экипажи аъзолари учун соғлиқ ва хавфсизликка оид янги қоидаларни таклиф қилмоқдалар.

Дунё бўйлаб бошқа авиакомпаниялар ҳам парвозни қайта бошлашда мажбурий маска режимини жорий этишларини айтиб ўтишди.

Душанба кунидан бошлаб АҚШнинг Дельта авиакомпанияси йўловчилар парвоз учун рўйхатдан ўтиш жойида, премиум салонларида, борт эшиклари ёнида ва самолёт бортида ниқоб тақишлари талаб қилинади.

Америcан Аирлинес ва Унитед Аирлинес авиакомпаниялари ҳам кема экипажи билан бирга йўловчилардан ҳам юз ниқобларини тақишларини талаб қилишларини айтиб ўтганлар. Авиакомпанияларнинг айтишича, бу вақтинчалик чоралар, чунки улар парвозларни аста-секин қайта бошлайдилар.

«Биз мижозларимиз парвоз чоғида ўзларини хотиржам ҳис этишлари ва парвоздан мароқланишлари учун барча чораларни кўрмоқдамиз шу билан бир қаторда ўз тажрибамизни ошириб бормоқдамиз» – деди Америcан Аирлинес вакили Курт Стач.

«Парвоз мобайнида юзни ниқоблар билан ҳимоялаш барча йўловчилар учун мажбурийдир ва биз йўловчиларга ниқобларни бепул берамиз», деди Унитед Аирлинес вакили Мадди Кинг.

Аммо ҳамма авиакомпаниялар ҳам йўловчиларни ниқоб кийишларини талаб қилишмади. Масалан, Австралия аэропортларида ниқоб кийиш шарт эмас. Ҳукумат томонидан чекловлар олиб ташланганидан кейин парвозлар учун қандай чоралар кўрилиши тўғрисида қарор қабул қилинмади.

Австралиянинг бош тиббий ходими кўрсатмаларига асосан Австралиянинг миллий авиакомпанияси ўз веб-сайтида шундай деди: «Самолёт бортида коронавирус билан касалланиш хавфи кам деб ҳисобланмоқда, лекин парвозлар давомида оралиқ масофа сақлаш талаб этилади».

Шунингдек, авиакомпаниялар бортида коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган бир қатор хавфсизлик чораларини кўрмоқда. Бу вақтинчалик чоралар бўладими ёки узоқ вақтми, аниқ эмас.

Кўп ишлатиладиган жойларни зарарсизлантириш учун парвоз олдидан асосий тозалаш чоралари кенг қўлланилмоқда ва парвозларда одатдагидан камроқ йўловчи ташиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, йўловчилар ўзлари билан ўзларининг овқатлари ва ичимликларини олишлари тавсия этилади.

Facebook Comments