Ўзбекистонда 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони яна 9 кишига кўпайиб, 2136 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфексиясини юқтириб олганлар сони 2127 нафарни ташкил этаётганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1212 нафари эса соғайган. 28 апрельдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.

Facebook Comments