Хоразмда 7 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1308 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тўлиқ соғайб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган.

Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафардан бемор Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан, 1 нафардан эса Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёш.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 138 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 145 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 37 нафар бемор тузалиб, Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1308 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments