Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича статистикасини маълум қилди.

“Айни дақиқаларга келиб Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар умумий сони 2127 нафарни ташкил этди. Уларнинг 60 фоизи соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган муассасаларда 847 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти. 59 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 45 минг нафари уй шароитида, 14 мингдан зиёди стационар шароитда карантинга олинган. Куни кеча 12 мингдан кўпроқ лаборатория текшируви амалга оширилди. Шу пайтга қадар 317 мингдан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширувлар ўтказилган”, – дейди Отабеков.

Маълумот ўрнида, ҳозирда бутун дунёда яқин 3 млн одамда COVID-19 инфекцияси аниқланган, улардан 230 минг киши вафот этган.

Facebook Comments