Сурия армияси ўтган кун давомида мамлакатнинг 1,7 гектар майдонини миналардан тозалади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. д

“Сурия Араб Республикаси қуролли кучларининг муҳандислик бўлинмалари Абрил, Дума, Мазраат Маҳмуд ва Хауш Ал-Фара (Дамашқ вилояти), Жассим, Анҳул, Кафар Шамс ва Ал- Харра (Дера провинцияси) ҳудудида миналардан тозалаш ишларини 24 соат давомида бажардилар. 1.7 гектар ер тозаланди, 43 портловчи хавфли объект (ГП) топилди ва йўқ қилинди ”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчи гуруҳи устидан ғалаба қозонилгани ҳақида эълон қилинган эди. Бироқ, жангариларни йўқ қилиш мамлакатнинг айрим ҳудудларида давом этмоқда.

Facebook Comments