Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фавқулодда вазият бўйича қўшимча маълумот берли.

Маълумотда айтилишича, 2 май ҳолатига кўра, “Сардоба сув омбори”нинг дамбасини қайта тиклаш мақсадида жами 100 та юк ташиш техникаси орқали тош ва шағал етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилган. Қайд этиш жоизки, қутқарувчилар томонидан 138 нафар фуқаро тошқин оқибатларидан қутқарилган.

Шунингдек, сувда қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш ва содир бўлган вазиятга аниқ баҳо бериш, келтирилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида, вилоят Фавқудлодда вазиятлар бошқармасидан 75 нафар шахсий таркиб ва 13 та махсус моторли қайиқлар жалб этилиб, қутқарув ва қидирув ишлари олиб борилган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича ахборот тақдим этиб борилади.

Facebook Comments