Бугун, 3 майдан эътиборан Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи 500 сўм арзонлаб, 4000 сўмдан сотила бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 апрелдаги Президент қарорига кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин чакана нархлари давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди.

Эндиликда нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғисини (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғисини) сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Facebook Comments