Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар сони 795 тага етди, деб хабар бермоқда Республика соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Айнура Ахматова.

2020 йил 3 майда республикада COVID-19нинг 26 та янги ҳолати қайд этилди”, деган Aхматова.

Таъкидланишича, мамлакат пойтахти Бишкекда 14 та, Чуй вилоятида 9та, Ўш вилоятида 2 та, Боткен вилоятида 1 та ҳолат аниқланган.

Шунингдек, 3 сонли оилавий тиббиёт маркази раҳбари Жузум Кокумбаева коронавирусдан вафот этган. Таъкидланишича, бу Қирғизистонда қайд этилган илк шифокор ўлими бўлган.

Шундай қилиб, Қирғизистонда COVID-19 касаллиги сони 795 кишига етди, 10 киши вафот этди, 564 киши тузалди.

Инфекция тарқалиши муносабати билан республикада фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида, шу жумладан пойтахт Бишкекда ҳам фавқулодда ҳолат мавжуд.

Facebook Comments