Фарғонада “Neksiya” хайдовчиси вояга етмаган боланинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 2 май куни соат 19:30 ларда, Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-км.да 1986 й.т. Қ.Д. “Neksiya” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, чап томонда, йўл четида турган пиёда 2007 й.т. Д.Ж.ни уриб юбориб, сўнгра дарахтга бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда Д.Ж. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳайдовчи Қ.Д. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз”, – деб мурожаат қилмоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар сўнггида.

Facebook Comments