Жанубий Корея 6 майдан бошлаб социал масофалашув бўйича чекловларни юмшатади. Корхоналарнинг одатий иш фаолияти ҳам босқичма-босқич тикланади.

Бош вазир Чун Сикюн давлат коронавирус тарқалиши устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

“Ҳукумат шу пайтгача ёпиқ турган объектларга ўз ишини бошлашлари учун имконият яратилади, агар дезинфекция бўйича тавсияларга риоя этиладиган бўлинса, йиғилишлар ва тадбирлар ўтказишга ҳам рухсат берилади“, — деди бош вазир.

Facebook Comments