АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Инни 20 кун давомида жамоатчилик олдида кўриниш бермаганлиги ва унинг жиддий касаллиги ёки ўлими ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиққанидан хурсанд эканлигини билдирди.

“Масалан, унинг қайтгани ва соғлиғи яхши эканлигиидан хурсандман”, деб ёзади Трамп ўз твиттер саҳифасида.

Трамп ушбу хабарни Ким Чен Иннинг КХДРда янги завод очилишида қатнашгани ҳақида тарқатилган янгилик остига ҳавола қилган. Аввалроқ, Трамп КХДР раҳбарининг ҳолати ҳақида изоҳ беришдан бош тортиб, унга фақат соғлик тилаган эди.

Маълумот учун, 2 май куни Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг 20 кун ичида илк бор пайдо бўлгани ҳақида хабар берди.

У жиддий касаллиги ҳақида Жанубий Корея, Япония ва Ғарб оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган миш-мишларга қарамай, Ким Чен Ин суратларида табассум ва унинг имо-ишораларида қувноқлик ҳамда соғлом эканлигига кифоя қиладиган ҳаракатлар кўринган.

Шунингдек, суратларда Ким ўз мулоҳазаларини дафтарларга ёзиб қўйгани ва мулозимлар билан суҳбатлашаётгани акс этган. Ушбу суратлар 1 май куни Пхенян яқинидаги Сунчеон шаҳрида ўғит ишлаб чиқарадиган завод қурилиши тугалланиш маросимида олинганлиги айтилмоқда.

Facebook Comments