1 май куни турли ҳил ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди.

Ўзгидромет ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдирди.

Аввал хабар қилинганидек 2 май куни республикада об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

Facebook Comments