Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда яна 26 киши коронавирусдан тузалиб, жами соғайганлар сони 1255 кишига етди.

Тошкент шаҳридан 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар ва Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфексиясига чалинган беморлар соғайишди.

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан буткул соғайган 13 нафар бемор Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятида. Уларнинг 6 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 7 нафари эса коронавирус инфексиясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, енг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, енг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятидан соғайганлар ҳам масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистон (7 нафари Нукус шаҳридан, 1 нафари Мўйноқ тумани)дан бўлиб, уларнинг ҳаммаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, улар орасида енг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Хоразмда тузалганларнинг 1 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган., қолган икки нафар фуқаро еса Наманган ва Самарқанд вилоятларидан. Уларнинг икки нафари ҳам Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфексия аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Андижонда соғайганларнинг 1 нафари Андижон шаҳридан бўлиб, 45 ёшда, яна 1 нафари Олтинкўл туманидан бўлиб, 43 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфексиясидан соғайган беморлар 1255 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments