2 май куни 59 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони  1271 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасидан навбатдаги 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Фарғона вилоятидан ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Бир нафари Туркиядан чартер рейслар орқали келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморларнинг  4 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 34 ёш бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 401 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 409 нафарга етди.

Маълумот учун, бугуннинг ўзида 59 нафар бемор тузалиб, республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1271 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments