Яна 8 нафар бемор тузалиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 400 нафардан ошди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Айтилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай  соғайиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган.

Тузалганларнинг 2 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 393 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 401 нафарга етди. Ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments