Тожикистон Республикасида 2 май кечқурун ҳолатида коронавирус билан касалланган сони 76 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда давлат телеканалининг хабарлар дастурида эълон қилинди.

Унга кўра, 2782 киши карантинга олиниб тиббий назоратда сақланмоқда. Ҳисоботда қайд этилишича, 217 кишида коронавирус ҳолати қайд этилмаган ва улар уйларига қўйиб юборилган.

Телеканал орқали фуқароларни гигиена қоидаларига амал қилишга тарғиб қилинмоқда. Aҳоли спорт билан шуғулланиши ва иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар истеъмол қилиши кераклиги таъкидланмоқда. Шунингдек, кўчада кўп киши бўлиб йиғилмаслик ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига амал қилиш кераклиги айтилмоқда.

Олдинроқ, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги Тожикистонда 32 кишида COVID-19 вируси аниқлангани, уларнинг 17 нафари Душанбе шаҳрида, 5 нафар республика тасарруфидаги шаҳар ва туманларда ва 10 нафар Суғд вилоятида эканлигини маълум қилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.