Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёллардир. Беморларнинг барчаси Наманган вилоятидан (7 нафари Наманган шаҳридан, 5 – Уйчи туманидан, 4 – Наманган туманидан, 1 нафари эса Янгиқўрғон туманидан). Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда.

Наманган вилояти бўйича шу пайтга қадар 72 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 89 нафарга етди.

Ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1229 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments