Жозе Моуринёнинг «Интер» клубидаги собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Интер»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Биласизми, бу трансфер амалга ошиши мумкин. Негалигини айтайми? Чунки «Интер»да Хавьер Занетти бор. У кўплаб аргентиналик футболчиларни «нерадзурри» таркибига жалб қилиш бўйича етук омил бўлиб ҳисобланади.

Агар Месси ўзига янги чақирув бўлишини истаса бу ерга келиши мумкин. Шу пайтгача «Интер»га ўтган барча аргентиналик футболчилар мисли кўрилмаган иқтидор егалари бўлишган. Месси ҳам шулар қаторида бўлади деб ўйлайман», – деб Мораиш сўзларини келттирди beIN Sports нашри.

32 ёшли аргентиналик ҳужумчининг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг июньида якунланади. Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан бери Каталонияликлар таркибида ўйнаб келади.

Facebook Comments