Корея Халқ Демократик Республикаси президенти Ким Чен Ин Синчхон ўғит ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда 2 май, шанба куни Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

ОAВда таъкидланишича, давлат раҳбари қурилишнинг тугаганлигини муносабати билан лентани шахсан ўзи кесиб ташлаган.

Aгентликнинг таъкидлашича, маросим 1 май куни КХДРда кенг миқёсда нишонланадиган «Халқаро ишчилар байрами»га бағишланган еди.

Шундай қилиб Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан Шимолий Корея етакчиси жиддий касалликка чалингани ҳақидаги берган миш-миш хабарлардан сўнг, Ким Чен Ин биринчи бор омма олдида пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси 11 апрель – Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитасининг Сиёсий бюросининг ички сиёсат масалалари бўйича йиғилишини ўтказгандан бери жамоатчилик олдида кўринмаётганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.