Бугун, 1 май куни вилоят ҳокимлиги томонидан Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрганларга 20 тонна ун, 10 тонна ўсимлик ёғи, 10 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва 300 та кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.

“Бухороликлар Сирдарё аҳлига мана шундай оғир, синовли кунларда сабр тилайди”, дея ёзилади Бухоро вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё, Тошкент, Навоийдан Сирдарёга инсонпарварлик ёрдами юборилганди.

Facebook Comments