Бухорода 25 нафар бемор тузалди, улар орасида Қирғизистон республикаси фуқаролари ҳам бор, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 25 нафар бемор тўлиқ соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Шифо топганларнинг 22 нафари Россиядан, 1 нафар эса Туркиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Соғайганларнихудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёш. Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 300 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 325 нафарга етди.

Ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1159 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook Comments