Бир йўла тўртта вилоятда 30 нафар бемор соғайиб, жами соғайганлар 1212 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Хоразмда 135 нафарга, Фарғонада 73 нафарга,Самарқандда 22 нафар ҳамда Андижонда 109 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2075 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда.

Facebook Comments